Яккабоғдаги МЧЖ уюшмалари ўртасидаги жанжал юзасидан муносабат билдирилди

13:11 23 Январь 2022 Жамият
784 0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида «Бир киши ўлса бу иш жойлашади» номли видео тарқалди. Ушбу воқеа юзасидан Яккабоғ туман ИИБ расмий муносабат билдирди.

Яккабоғ тумани ИИБга 2022 йилнинг 20 январь куни 102 ишонч телефони орқали тушган мурожаатда туманнинг «Жамбул» МФЙда жойлашган Қарши шаҳрига қатновчи автомашиналар автотураргоҳи яқинида хотин-қизлар ўртасида ўзаро жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Ушбу мурожаат Яккабоғ тумани ИИБ Навбатчилик қисмида рўйхатга олиниб, Яккабоғ тумани ИИБ тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳолатни ўрганган.

Суриштирувлар давомида «Яккабоғ шаҳри-Яккабоғ тумани» ва «Яккабоғ тумани-Қорамурча қишлоғи» йўналиши Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси томонидан тендерга қўйилган. Тендерда туманни «Нурафшон» МФЙда яшовчи фуқаро Н.С.га тегишли «Рухшона Ҳамкор 777» МЧЖ ғолиб бўлган.

Натижада «Яккабоғ тумани - Яккабоғ шаҳри» ва Яккабоғ тумани - Қорамурча қишлоғи» йўналишини муқаддам назорат қилиб келган туманни «Нурли йўл» МФЙда яшовчи Э.Н.га тегишли «Дуюл Таровати - 2007» ва «Рухшона Ҳамкор 777» МЧЖ ходимлари ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, жанжал бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Яккабоғ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ, Навоий вилоятида ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида тортишув бўлганди. Шунингдек, Сурхондарёда кундошини самосуд қилган икки опа-сингилга суд ҳукми ўқилган эди .

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?