Яхшиямки қиш бор. Бузилишлар тўхтади. Бироқ олдинда баҳор яна бузилиш – Кушербоев «снос»лар ҳақида

13:09 01 Декабрь 2020 Жамият
614 0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага 2021 йил учун 150 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда деб ёзмоқда депутат Расул Кушербоев.

Бу ўтган йилларда айрим республикадан бириктирилган вакилларни қистови билан ҳокимликлар бош-кетига қарамай фуқаро ва тадбиркорларнинг бино, иншоот ва турар жойларини бузиб етказилган зарарлар 2021 йилда ҳам тўлиқ қопланмай қолиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Катта эҳтимол билан ушбу маблағ етмайди.

"Ҳурматли вакил ва ҳокимларнинг «компенсацияни оласан, мана мен кафил, сиёсатга қарши чиқма» деган ваъдага ишониб ҳаракат қилиш жойсиз, ишсиз қолишнинг муқаррарлигини англатувчи тушунчага айланиб бормоқда.

Яхшиямки қиш бор. Бузилишлар тўхтади. Бироқ олдинда баҳор яна бузилиш…

Ўзи қаср уйда яшаб, камбағальни бошпанасини ўзбошимча, деб бузадиганлар бор бўлсин!" деб ёзади депутат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?