Яхшилар бор яхшиям...
Дунёда яхшилар бор – яхшилик бор. Ўрта Чирчиқ туманидаги «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи Эргаш Содиқов яқинда ҳам савобли, ҳам хайрли, энг муҳими, кўпчилик ўрнак олиши керак бўлган ишга қўл урди. Ўзга юртлар саёҳатини эмас, бир кўнгил зиёратини адо этди.
Гап шундаки, маҳалладоши бўлган Ҳ. Шамсибоева мактабда фаррош бўлиб ишлайди. Унинг вояга етмаган қизига юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Даволаш учун жарроҳлик амалиёти зарур.
Эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзишни инсоний бурчи деб билган Эргаш ота шахсий жамғармасидан хайрия қилди. Эҳтимол, бу маблағ жарроҳлик амалиёти учун етарли эмасдир, аммо арқонга қил мадор бўлганидек, оғир кунда шу ҳам бир кўмак. Қолаверса, «маҳалла еттилиги» белгиланган тартибда моддий ёрдам ажратиш чорасини кўрмоқда.
Эргаш Содиқов каби қўли очиқ юртдошларимизни кўриб, улар қаторида ҳазрати инсонларнинг кўнгил зиёратига отланаётганини эшитиб, «Яхшилар бор яхшиям...» дея эзгу амаллар янада бардавом бўлишига умид қиламиз.
Отабек ИСРОИЛОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг