#wearethechildren фотокўргазмасига 200 нафардан ортиқ фотосуратчилар ўз ишларини тақдим этишди

Фото: "Халқ сўзи"
UNESCO ва Мактабгача таълим вазирлиги Тошкентда кичик ёшдаги болаларни таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган кенг кўламли фотокўргазма учун фотоконкурс эълон қилган эди.
Ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонда 100 дан ортиқ фотосуратчилар ўз ишларини юборишди ва 450 дан ортиқ болалар иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланди.
Ташкилотчилар мамлакатдаги барча фотосуратчиларни 30 октябрга қадар давом этадиган танлов учун ўз ишларини юборишга чорлайди.
«Ўзбекистон» фотосуратлар тўпламига кирадиган ғолиб муаллифлар ўз ишлари билан Париждаги фотокўргазмада шахсан қатнашиш имкониятига эга бўладилар.
Дунё бўйлаб фотосуратчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва бутун дунё бўйлаб экспозицияни тўплаш учун халқаро маслаҳатчи ва эксперт Бенуа Делпланк раҳбарлигидаги жамоа фотосуратларни танлаш учун жалб қилинди. У профессионал продюсер бўлиб, санъат майдончалари учун экспозицияларни ташкил қилишда кенг тажрибага эга.
Фотокўргазма 14-20 ноябрь кунлари «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтади. Кириш бепул, аниматорлар, ўйин майдонлари оналар ва болалар учун ишлайди.
Фотосуратчилар учун батафсил техник талаблар қуйидаги ҳавола орқали билдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг