Вояга етмаганлар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар барчамизни ташвишга солади

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги томонидан «Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий суднинг бир қатор масъул ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, ҳозирги пайтда фуқаролар томонидан совуқ қурол ёрдамида бир қатор жиноятлар содир этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида жамоат жойларида ҳаракатланаётган 14 957 нафар фуқарода ўткир тиғли, кесувчан ёки зарб берувчи предметлар аниқланган. Буларнинг 57 фоизи кўчада, 22 фоизи бозорларда ҳамда 24 фоизи таълим муассасаларига тўғри келади. Албатта, ўқув даргоҳларида кузатилаётган бу каби ҳолатлар масаланинг нақадар жиддий эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистон қонунчилигида фуқаролар томонидан совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни мақсадсиз жамоат жойларида ҳамда барча турдаги жамоат транспортларида олиб юришга ва мақсадли олиб юрганда уни ғилофсиз олиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлик сабабли юқоридаги ҳолатларга таъсирчан чора кўриш имконияти бўлмаган.
Шу боис «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган.
Шу ва яна бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар туфайли эндиликда фуқаровий қуролни, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Айтайлик, фуқаро ошхона пичоғини чархлаш учун ғилофда олиб кетаётган бўлса, бу қонунга зид эмас, аксинча бўлса, ички ишлар органлари ходимлари уни тўхтатиб совуқ қуролни нима мақсадда олиб юрганлиги тўғрисида тегишли тартибда хатти-ҳаракатлар олиб бориши мумкин.
Шунингдек, таълим муассасалари билан ҳамкорликда бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборотлар берилди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг