Волейбол: Зоминда қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда

20:05 14 Июнь 2021 Спорт
488 0

Шу кунларда Жиззах вилояти Зомин туманида волейбол бўйича 2007-2008 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда

Мусобақага Тошкент шаҳри ҳамда Навоий вилоятидан ташқари мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жамоалар етиб келишди.

Қуръа натижасида жамоалар 4 та гуруҳга тақсимланишди:

«А» гуруҳи:

Наманган вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилояти,

«Б» гуруҳи:

Андижон вилояти, Жиззах вилояти, Бухоро вилояти,

«С» гуруҳи:

Фарғона вилояти, Сирдарё вилояти, Сурхондарё вилояти,

«Д» гуруҳи:

Самарқанд вилояти, Хоразм вилояти, Тошкент вилояти.

Мусобақа 18 июнга қадар давом этади.

Қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги доирасида ёшларимиз учун миллий терма жамоа аъзолари иштирокида мастер-класс ҳам ўтказилди. Унда тажрибали спортчиларимиз ўз билим ва кўникмаларини ёшлар билан ўртоқлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?