Водий вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Андижон ва Фарғона вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконларни фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор ва Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланган.
Қайд этилишича, «А.Г.» ҳамда «М.О.» МЧЖларга тегишли спиртли ичимликлар савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 85,3 миллион сўмлик турли номдаги 1 121 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 3 минг 152 қути тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «М.С.» МЧЖга қарашли савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда қалбаки акциз маркали жами 263 дона алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг