Вобкентлик вундеркинд болалар учун робот яратди

11:55 25 Ноябрь 2021 Жамият
430 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 6- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳзод Эркинов болаларбоп робот репетитор яратди.

– Бу робот мактаб ёшигача бўлган болажонлар учун мўлжалланган,– дейди Шаҳзоднинг устози, мазкур билим даргоҳининг физика фани ўқитувчиси Гулноз Турсунова. – У болалар билан бирга ўйнайди, яъни ўйинчоқ вазифасини ўтайди. Муҳими, кичкинтойлар билан суҳбатлашиб, саволларига жавоб беради.Уларнинг сўз бойлигини оширишга, дунёқарашларини кенгайтиришга хизмат қилади. Ихчам робот репетитор телефон воситасида бошқарилади.

Бу каби ўнга яқин лойиҳанинг муаллифи саналган вундеркинднинг изланишлари зое кетмаяпти. Айнан шу ихтироси билан Шаҳзод Ўзбекистон Республикаси Инновацион вазирлигининг илмий – оммабоп нашри – «ХХИ аср технологиялари» журнали томонидан эълон қилинган «Рақамли технологиялар – ёшлар нигоҳида» танловида қатнашди ва ғолиблар сафидан ўрин олди.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?