Владимир Путин Туркияга ташриф буюради

13:47 17 Апрель 2024 Дунё
285 0

Фото: Россия президенти Матбуот хизмати

Россия Президенти Владимир Путин Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, у россиялик ҳамкасби билан тез-тез телефон орқали гаплашиб туради. Эрдоған Путиннинг Туркияга ташрифи санасига ҳали аниқлик киритилмаганини таъкидлади.

«Бу масалага имкон қадар тез ойдинлик киритилишига ишонаман», — дейди Туркия раҳбари.

Аввалроқ, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған учрашувига тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган эди. Унинг сўзларига кўра, олий даражадаги алоқалар «яқин келажакда амалга оширилади».

Бунгача Россия президентининг шу йилнинг 12 февралга мўлжалланган Туркияга ташрифи Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари сабабли қолдирилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?