Владимир Путин «COVID-19» сабаб Тожикистонга келмайдиган бўлди

21:32 14 Сентябр 2021 Дунё
834 0

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Россия президенти Владимир Путин атрофида "COVID-19» ҳолатлари аниқлангани туфайли ўзини изоляция олади.

Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот чоғида унинг атрофида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли ўзини изоляция қилишга мажбур бўлганини айтган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Изоляция президентнинг ишига тўғридан-тўғри таъсир қилмайди, лекин ҳозирча бир мунча вақт юзма-юз мулоқотлардан чекланилади», дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу ҳолатга изоҳ берар экан.

Песковнинг сўзларига кўра, яқинда давлат раҳбари атрофида бўлган бир неча кишида коронавирус аниқланган.

«Президент атрофидагилардан бир неча кишида «COVID-19» ҳолатлари аниқланганидан сўнг коронавирус тестидан ўтди ва унда инфекция қайд этилмади», дейди Кремль вакили.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин бу ҳафтада бўладиган Давлат Думаси сайловларида қайси форматда овоз беришини кейинроқ ҳал қилади.

Бундан ташқари, жорий ҳафта Путин Душанбеда бўладиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ШКҲТ) ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида режалаштирилган тадбирларда видеоконференсалоқа шаклида қатнашади.

Улар орасида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ва КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилиши бор.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?