Владимир Норов Жазоир элчиси Бумедиан Геннадни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоир Халқ демократик Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бумедиан Геннадни қабул қилди.
Элчининг ишонч ёрлиғи нусхаларини қабул қилар экан, Вазир уни лавозимга тайинлангани билан табриклади ва дипломатик миссияни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Б.Геннад Жазоир томони Янги Ўзбекистон билан барча йўналишларда алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади. Мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, олиб борилаётган тизимли ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва эришилган ютуқларга юқори баҳо берилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Жазоир сиёсий мулоқотини жадаллаштириш, шу жумладан ўзаро ташрифларни ташкил этиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий соҳада мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш тўғрисида келишувга эришилди. Жумладан, Ўзбекистонда автомобиль ва нефть-газ саноати, АКТ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Жазоир компанияларининг иштироки тўғрисида фикр алмашилди. Икки мамлакат савдо-саноат палаталари ва бизнес субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўзаро аснода савдо уйларини очиш масаласини кўриб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Жазоирдан Ўзбекистонга, хусусан, дунёга машҳур тарихий Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сайёҳлик оқимини ошириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг қатор масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг