Владимир Норов Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси Раиси Пан Ги Мун билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 24 октябрь куни «Марказий Осиё – Корея Республикаси» 15-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) Ассамблеяси Раиси, БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ўсиш глобал институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
2022 йил февраль ойида Ўзбекистонда GGGI ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилганлиги иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, «яшил» технологиялар ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, саноатни декарбонизация (углерод нейтраллигини таъминлаш) қилиш соҳасида халқаро йўналишда энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, жумладан Корея тажрибасига асосланган ҳамкорликка кенг имкониятлар очаётганининг муҳимлиги таъкидланди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва GGGI ўртасидаги келишувга мувофиқ, бугунги кунда қиймати 5,9 миллион АҚШ долларлик «Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини бартараф этиш бўйича Оролбўйи минтақасини яшил қайта тиклаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Оролбўйида «яшил» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Ўз навбатида, Пан Ги Мун Марказий Осиёнинг экологик муаммоларидан яхши хабардор эканини, Оролбўйида бир неча бор бўлганини, у ерда Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида шахсан билишини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий ташаббуси, шунингдек, «Яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ҳамда Ўзбекистонда қабул қилинган қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш дастурига алоҳида эътибор қаратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг