Владимир Норов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Такаши Хаторини қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Такаши Хаторини қабул қилди.
Учрашув Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи юқори даражадаги ишонч ва ўзаро англашувга эришиш, кенг кўламли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур механизмларни яратиш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди. Олий даражада эришилган барча келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти йиғилиши ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг