Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон бин Абдулла Ал Сауд билан музокара ўтказди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 7 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрида «Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё» Стратегик мулоқотининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон бин Абдулла Ал Сауд билан музокара ўтказди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17-19 август кунлари Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи Ўзбекистон-Саудия муносабатлари тарихида янги даврни белгилаб, икки мамлакатнинг умумий қарашлари ва интилишларини яққол намоён этди.
Томонларнинг олий даражада эришилган келишувлар ижросини, шу жумладан махсус «Йўл харитаси» доирасида ҳар томонлама амалга оширишни таъминлашга тайёрлиги билдирилди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни икки томонлама даражада ҳамда «Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё» форматида янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ишбилармон доираларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини ҳар томонлама рағбатлантириш, ўзаро савдо айланмасини диверсификация қилиш, саноат маҳсулотларининг қўшма кўргазмаларини ташкил этиш, сайёҳлик алмашинувларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Саудия жамоатчилигини Ўзбекистоннинг тарихи ва замонавий тараққиёти билан таништириш мақсадида 2023 йили Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг