Владимир Норов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгиновни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгиновни қабул қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, шу жумладан, товар айирбошлаш кўрсаткичларини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, савдо, энергетика, саноат, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, банк-молия сектори ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири О.Малгиновга миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг