Владимир Норов Қозоғистон элчиси Дархон Сатибалдини қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархон Сатибалдини қабул қилди.
Суҳбат давомида Элчининг Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.
Д.Сатибалдини Туркистон вилояти Аким лавозимига тайинлангани билан табриклаб, В.Норов унга касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Томонлар турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Д.Сатибалди Ўзбекистондаги фаолияти давомида мамлакатни тубдан ўзгартириб, халқ фаровонлиги юксалишига хизмат қилган жадал ўзгаришларга гувоҳ бўлганини таъкидлади.
Элчи Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда қўллаб-қувватлагани ва яратилган шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди. Д.Сатибалди доимо Ўзбекистоннинг дўсти бўлиб қолишига ҳамда Ўзбекистон-Қозоғистон алоқаларини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг