Владимир Норов Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди

08:42 17 Август 2022 Сиёсат
351 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йилнинг 16 август Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди.

Томонлар Ўзбекистон-Ўмон муносабатлари томонларни қизиқтирган барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки томонлама асосда ва халқаро институтлар доирасида, шунингдек, «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти форматида сиёсий ва дипломатик ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, жумладан, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни давом эттириш бўйича қўшма чора-тадбирларни кўришга тайёр экани маълум қилинди.

Шунингдек, маданий-гуманитар соҳада алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қатор таклифлар кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер