Владимир Норов Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмини қабул қилди

14:26 01 Сентябр 2022 Сиёсат
876 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан томонлар биргаликда чоралар кўришга тайёрлиги таъкидланди.

Бўлажак тадбирлар жадвали, хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ва икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш истиқболлари, жумладан, ишбилармон доираларнинг бевосита алоқаларини рағбатлантириш, бизнес форумларни ташкил этиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги томонларнинг ўзаро муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Миср делегациясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирокига доир ташкилий жиҳатлар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер