Владимир Норов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.
Элчи Корея Республикаси Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкори деб билишини ва давлатлараро алоқаларни янада фаоллаштириш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини билдирди. Расмий Сеул Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди ҳамда уларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил декабрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берди.
Томонларнинг барча соҳаларда олий даражада эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёрлиги таъкидланди.
Бўлажак тадбирлар жадвали, жумладан, Тошкент шаҳрида ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси юзасидан фикр алмашилди.
«Марказий Осиё – Корея Республикаси» ҳамкорлик форуми доирасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг