Владимир Норов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Пак Чин билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 25 октябрь куни Пусан шаҳрида (Корея Республикаси) «Марказий Осиё – Корея Республикаси» 15-ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Пак Чин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда икки мамлакат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро кун тартибига оид масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар 2019 йилда муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан сўнг савдо, инвестиция ва маданият соҳасидаги алмашинувлар янги тарихий босқичга қадам қўйилганини ўзаро таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил декабрь ойида Сеулга амалга оширган давлат ташрифи муҳим воқелик бўлиб, унинг пировардида рақамлаштириш, «яшил» тараққиёт, кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш каби ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.
Чинакам стратегик соҳалар ҳисобланувчи соғлиқни сақлаш ва таълим каби йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлар минтақавий хавфсизликни сақлаш ва тинчликни таъминлаш бўйича ўзаро ёндашув ва позицияларнинг ўхшашлигини қайд этдилар.
Ўзбекистон Сеулнинг Корея ярим оролида мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва Кореялараро мулоқотни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини изчил қўллаб-қувватлаб келади.
Корея томони мамлакатимизнинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш, Афғонистонни минтақавий иқтисодий ва транспорт-логистика лойиҳаларига жалб этиш борасидаги сиёсатини юқори баҳолайди.
Учрашувда анъанавий сиёсий маслаҳатлашувлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг фаол суръатини сақлаб қолиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг