Владимир Норов Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мери Лю Цзяньцзюнни қабул қилди

22:44 04 Ноябрь 2022 Сиёсат
667 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

2022 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мери Лю Цзяньцзюнни қабул қилди.

Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Циндао шаҳридаги «Хитой – ШҲТ» Пилот зонаси ва Самарқанд шаҳридаги «Ўзбекистон – ШҲТ» саноат зонаси ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Икки мамлакатнинг турли соҳалардаги ҳар томонлама стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки томонлама муносабатларда минтақалараро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутгани баробарида, Циндаонинг Ўзбекистон шаҳарлари билан ришталарни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга 2019-2021 йилларда ШҲТ Бош котиби лавозимида ишлаган даврида «Хитой – ШҲТ» Пилот зонасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Циндао шаҳрининг фахрий фуқароси» унвонини бериш тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер