Владимир Норов Франция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди

14:31 28 Ноябрь 2022 Сиёсат
405 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Франция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2023 йилга мўлжалланган Ўзбекистон-Франция кўп қиррали ҳамкорлигининг устувор йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга амалга оширган расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралари якунлари икки давлат раҳбарларининг Ўзбекистон-Франция мулоқотига барча соҳаларда янгича суръат бағишлаш борасидаги сиёсий иродаси мавжудлигини тасдиқлади.

Музокараларда иқтисодий дипломатияни мустаҳкамлаш масалалари муҳим ўрин тутди. Ташриф чоғида умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликка доир лойиҳаларини амалга ошириш бўйича эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Франция Миллий ассамблеяси ўртасида, жумладан, Парламентлараро иттифоқ ва ЙХҲТ Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда келгуси йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Томонларнинг маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Элчи Франция жамоатчилиги ва ушбу мамлакат пойтахтига ташриф буюрувчилар Лувр ва Париждаги Араб дунёси институтида очилган Ўзбекистон музейлари экспонатларининг кўргазмаларига алоҳида қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер