Владимир Норов Буюк Британия делегацияси билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2022 йил 1 декабрь куни ЕХҲТ Вазирлар кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Лодз шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва ривожланиш ишлари бўйича давлат котиби Жеймс Клеверли билан учрашди.
Суҳбат чоғида ҳам икки томонлама, ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва турли соҳаларда тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги, куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 26-йиғилиши доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Таъкидланганидек, икки давлат ҳам бой тарихий меросга эга бўлиб, бу жабҳада маданий ва илмий алоқаларни чуқурлаштириш имкониятлари мавжуд. Томонлар илм-фан ва таълим муассасалари, музей ва кутубхоналар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканлигини билдирди.
Томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаш мақсадида турли даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. В.Норов британиялик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг