Владимир Норов БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA) раҳбари ўринбосари Маркус Потселни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA) раҳбари ўринбосари Маркус Потселни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТнинг афғон масаласини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакатнинг можародан кейинги ривожланиш жараёни муҳокама қилинди. Томонлар Афғонистоннинг долзарб муаммоларини ҳал этишда БМТнинг муҳим ролини таъкидладилар.
М.Потсел мамлакатимиз раҳбариятининг узоқ муддатли афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича олиб борилаётган сиёсатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини шакллантириш тўғрисидаги ташаббусини юқори баҳолади.
Шунингдек, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш, Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш ва мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва УНАМА ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар афғон муаммоси бўйича долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг