Владимир Норов БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Тсуй Дуню билан учрашув ўтказди

14:22 20 Сентябр 2022 Сиёсат
367 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 19-сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Тсуй Дуню билан учрашуви бўлиб ўтди.

В.Норов қайд этганидек, Ўзбекистон ФАОни барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун муҳим глобал кўп томонлама платформа, деб билади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражада жадаллашмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ФАОнинг Ўзбекистондаги портфели умумий қиймати 65 миллион долларга 59 та миллий, минтақавий ва глобал лойиҳани ташкил этаётир. Мамлакатимиз Марказий Осиё тарихида илк маротаба ФАОнинг Европа учун 32-минтақавий конференциясига муваффақиятли раислик қилди. 2020-2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун мамлакатимиз ва ФАО ўртасида имзоланган Доиравий дастурни тўла-тўкис амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Тсуй Дунюём Самарқанд шаҳридаги ШҲТ саммити чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

ФАО Бош котиби мамлакатимизнинг замонавий тараққиётини юқори баҳолади. Ташкилот озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер