Владимир Норов Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашди

09:09 15 Сентябр 2022 Сиёсат
443 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Беларус муносабатлари алоҳида жадаллик касб этгани таъкидланди. Икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида фаол мулоқот олиб борилмоқда.

В.Макей Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик доирасида Ўзбекистон томони томонидан амалга оширилган ишлар ва ўз миқёсида йилнинг асосий сиёсий воқеаларидан бирига айланадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўришни юқори баҳолади.

Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Беларус ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасидаги ва бошқа бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер