Владимир Норов АҚШ Ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ва раиси Фредерик Старрни қабул қилди

09:27 27 Июль 2022 Сиёсат
470 0

2022 йил 26 июль куни «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов АҚШ Ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ва раиси Фредерик Старрни қабул қилди.

Америкалик эксперт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Афғонистон бўйича Халқаро конференциянинг аҳамиятини юқори баҳолади.

Тошкент анжумани долзарб ва зарур вақтда ташкил этилгани, унинг эътибор марказида бутун афғон халқи, унинг қўшнилари ва жаҳон ҳамжамияти манфаатлари йўлида ушбу давлатда тинчлик, барқарорликни таъминлаш ва уни иқтисодий тиклаш масалалари эканлиги алоҳида таъкидланди.

Конференция халқаро жамоатчилик томонидан Ўзбекистон Республикасининг янгиланган минтақавий ташқи сиёсати ютуқларини эътироф этилаётганини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон дипломатиясининг фаоллиги ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланди, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошиб, барча даражадаги алоқалар кенгаймоқда, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланаётир.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда таҳлилий муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер