Владимир Норов Америка Қўшма Штатлари Давлат Департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вестбилан учрашув ўтказди

16:40 22 Сентябр 2022 Сиёсат
347 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 21 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Америка Қўшма Штатлари Давлат Департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Махсус вакили Рина Амери билан музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

АҚШ Махсус вакилларининг таъкидлашича, жорий йилнинг июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамиятининг изчил ёндашувларини ишлаб чиқиш учун самарали платформа яратди.

Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Кўп функцияли транспорт-логистика хабининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги эътироф этилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер