Владимир Норов: Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик – ШҲТ маконидаги барқарор ривожланишнинг стратегик шарти

11:49 29 Июль 2022 Жамият
522 0

ШҲТ ТИВК йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов афғон муаммосига ҳам тўхтади.

— Афғонистонда узоқ кутилган тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг стратегик шарти бўлиб қолмоқда, — деди ТИВ раҳбари. — Яқинда Тошкентда юқори мартабали делегациялар, жумладан, ШҲТ давлатлари иштирокида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция анжуманнинг минбаридан ушбу мамлакатни чуқур инқироздан олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилган тарихдаги биринчи форум бўлди,

Конференция Афғонистон учун низодан кейинги стратегияга мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишдан умумий манфаат мавжудлигини намоён этди.

Халқаро ҳамжамият Афғонистоннинг иқтисодий қайта тикланишини тарғиб қилишни биринчи ўринга қўйгани ҳолда мамлакатнинг янги ҳокимиятига қарши танқид даражасини пасайтирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер