Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

11:40 15 Октябр 2020 Жамият
398 0

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Дори ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот антипсихотик препаратларни сотиши мумкинми?

Жавоб:  Дори ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги низомда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.

Бунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни улгуржи реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Савол: Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

Жавоб:  Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?