Вилоятнинг энг олис қишлоғида сайёр қабул қандай ўтди?

Одамлар қандай яшаяпти, уларни қийнаётган муаммолар нималардан иборат? Бу ҳар бир раҳбар доимий равишда хабардор бўлиши талаб этиладиган энг устувор масала. Айни йўналишда жойлардаги ҳақиқий аҳвол, аҳолининг турмуш тарзидан тўла воқиф бўлиш мақсадида халқ билан юзма-юз мулоқотлар натижадор иш услубига айланмоқда. Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов вилоят раҳбари сифатидаги илк сайёр қабулини энг олис ҳудуд — Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғидан бошлади.
Унда Янгиқўрғон, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон туманлари ва Наманган шаҳридаги фуқаролардан келиб тушган юзга яқин мурожаатлар вилоят ва туман секторлари, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида тингланди.
Уй-жой, ер ва кредит ажратиш, бандлик, тадбиркорлик, ҳудудлардаги йўл, сув ва электр таъминотини яхшилаш, тиббий хизматдан фойдаланишга кўмаклашиш каби масала, муаммолар ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар юклатилди.
Сайёр қабул давомида вилоят адлия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик, соғлиқни сақлаш, молия, марказий банк, халқ таълими, мактабгача таълим бошқармалари, газ, электр ва сув таъминоти корхоналари, вилоят фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари масъул ходимлари ҳам фуқаролар мурожаатларини тинглаб, тавсия ва тушунчалар берди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг