Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)

Бугун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида Ховос туманидаги «Бинокор» маҳалласига келди. Жараён билан «Халқ сўзи» мухбири яқиндан танишди ва хабар бермоқда.
Вилоят раҳбари айни вақтда Бинокор кўчасида истиқомат қилаётган Эрмуҳаммад ота Абдувалиев хонадонида бўлиб турибди.
Эрмуҳаммад ота 5 ўғил ва 1 қизини ҳам ибрат олса арзигулик инсонлар қилиб тарбиялаган.
Вилоят ҳокими ушбу хонадондаги суҳбат чоғида маҳалладаги мавжуд муаммоларни сўради ва атрофлича ўрганди. Маҳалла вакиллари ички йўллар, суюлтирилган газ ва электр таъминоти, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, қабристонни ободонлаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишди.
«Энди ҳар бир туман ҳокимининг минг тонна ғалла захираси бўлади. Мана шу халқ, эҳтиёжманд оилалар учун. Дейлик, маҳалла раиси «Менинг аҳолимга шунча дон керак» дейди ва албатта, эҳтиёжига ярашасини олади, зарурати борларга беради», деди Ғофуржон Мирзаев.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Ғофуржон Мирзаевнинг бинокорликлар билан суҳбати давом этмоқда ва у бугун шу хонадонда тунаб қолади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
- Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
- Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди
- Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг