Венгрияда ўзбекистонлик талабаларга ажратиладиган грант сони оширилди

17:02 05 Май 2022 Жамият
481 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

2020 йилда Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасида имзоланган тегишли меморандумга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Венгрия олий таълим муассасаларида бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида ўқиш учун йилига жами 100 тадан таълим грантлари ажратиб келинмоқда эди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ҳамраислигида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг юқори даражадаги навбатдаги йиғилишида ушбу меморандумга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Венгрия томонидан ҳар йили ажратилаётган таълим грантлари сони 100 тадан 170 тага кўпаймоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер