Венгрия элчиси Дюла Ковач Фарғонада бўлди

16:03 09 Август 2022 Жамият
350 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Венгрия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дюла Ковач ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида Фарғона вилояти ва Венгрия ўртасида савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, саноат, банк-молия, фармацевтика, таълим ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Самимий мулоқотда Фарғона вилояти ва Венгрия ҳудудлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида «йўл харитаси» ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят тадбиркорлари делегациясининг Венгрияга режалаштирилган сафар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни ўзаро манфаатли натижалар билан амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, учрашувда Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ҳамда янги ташкил этилаётган Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш таклифи ҳам маъқулланди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер