Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатининг биринчи кунидаёқ шоҳсупага кўтарилишди
Айни кунларда Таиландда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг илк кунидан ўрин олган аралаш жамоавий эстафета баҳсларида спортчиларимиз кумуш ва бронза медалларни қўлга киритишди.
30 км масофага кечган катталар ўртасидаги пойгада Олга Забелинская, Янина Кускова, Евгения Голотина, Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Бегзод Раҳимбоевдан иборат жамоамиз кумуш, Асал Ризаева, Севинч Йўлдошева, Моҳинабону Элмуродова, Фарруҳ Бобошеров, Диёр Тоҳиров ҳамда Камолиддин Баҳриддиновдан иборат ёшлар жамоамиз эса бронза медалига сазовор бўлишди.
Аралаш жамоавий эстафета, катталар:
1. Қозоғистон;
2. Ўзбекистон;
3. Хитой.
Ёшлар:
1. Қозоғистон;
2. Таиланд;
3. Ўзбекистон.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг