Велоспортчиларимиз Италияда ўтказилаётган халқаро мусобақада совриндорлар қаторидан жой олмоқда

12:05 21 Июль 2023 Спорт
409 0

Айни кунларда Италиянинг Порденоне шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича «6 SERE INTERNAZIONALE CITTÀ DI PORDENONE” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Қувонарлиси, дастлабки медаллар ҳам қўлга киритилди.

Очколар учун кечган пойгада 2 нафар моҳир велоспортчимиз шоҳсупадан жой олишди. Козиева Нафосат олтин, Миссюрина Мргарита бронза медални қўлга киритишди. Шунингдек, чиқиб кетиш гуруҳ пойгаси учун кечган пойгада Миссюрина Мргарита кумуш медалга сазовор бўлди.

Ушбу мусобақа 22 июлга қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер