Велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионлиги кимларга насиб этди?

12:52 16 Май 2021 Спорт
642 0

Жиззах вилоятида велошоссе бўйича 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Мусобақанинг сўнгги босқич баҳсларида гуруҳ пойгада 80 км масофага кечган баҳсда 2005 - 2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Диёр Тоҳиров биринчи, Фарруҳ Бобошеров иккинчи, Артем Тализенков учинчи ўринни эгаллади.

2007-2008 йилда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида эса Муҳриддин Сафаров гуруҳ пойгада 45 км масофага ўтказилган пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келди. Никита Еремовга иккинчи, Виталий Бурлаковга учинчи ўрин насиб этди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?