Вазият кескинлашмоқда: Ўзбекистонда коронавируснинг хавфли тури аниқланди

11:46 24 Июнь 2021 Жамият
934 0

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги «Халқ сўзи»га маълум қилди.

Вазирлик ҳузурида Илғор технологиялар марказининг лабараториясига юборилган синамалар текширилганда улар орасидан "ҳиндча" штамм аниқланган.

Ҳозирча янги штамм қайси ҳудуддан, ким орқали Ўзбекистонга кириб келгани, нечта беморда аниқлангани, улар қаерда ва қай усулда даволанаётгани ҳақида маълумотлар йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати эса ҳозирча бу мавзуда ҳеч қандай маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга шу вақтгача коронавируснинг «британча» ва «африкача» штаммлари кириб келгани маълум қилинган эди.

Аввал хабар берганимиздек, коронавируснинг «Ҳиндистон» штаммининг энг хавфли хусусияти беморларнинг ўпка фаолиятига жуда катта тезликда зарар етказади. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, беморларнинг ўпкалари бир неча соат жуда ёмонлашиб кетади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотлари кўра, бугунги кунга келиб коронавируснинг «Ҳиндистон» штамми дунёнинг 90 давлатида қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?