Вазирлик Наманган шаҳридаги мактабларга замонавий компьютер жамланмаларини туҳфа қилди

11:12 23 Ноябрь 2022 Жамият
396 0

Фото: Халқ сўзи

Умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг замонавий билимларни эгаллашлари учун шароитлар яратиш доимий эътиборда. Бунда ёшларнинг фан асосларини ўзлаштиришда ахборот технология воситаларидан кенг фойдаланишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Куни кеча Наманган шаҳридаги бир қатор таълим даргоҳларининг айни борадаги имкониятларини кенгайтириш бўйича амалга оширилган хайрли иш ҳам диққатга сазовор. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Дониёр Рустамов 6 та умумтаълим мактабига 60 та компьютер жамланмаларини топширди.

— Айни пайтда 53 та умумтаълим мактабларимизнинг барчасида АКТ синфлари фаолияти йўлга қўйилган, — дейди Наманган шаҳар халқ таълими бўлими Таълимни рақамлаштириш маркази бошлиғи Аббосбек Усмонов. — Вазирлик туҳфа қилган янги компьютерлар ушбу соҳага янада кўпроқ ўқувчиларни жалб этиш, ёшларнинг билим ва кўникмаларни пухта эгаллашларига хизмат қилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ҳам эзгу ишга қўшилди. Улар томонидан халқ таълими минг дона китоблар тўплами тақдим этилди.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?