Вазирлик электр узилишларига 30-40 йиллик станцияларнинг ишдан чиқаётганини сабаб қилиб кўрсатди

23:36 28 Ноябрь 2020 Жамият
373 0

ИEСларнинг жисмонан ва маънан эскирганлиги туфайли энергоблокларнинг ишдан чиқишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродованинг аҳолига мурожаатида айтиб ўтилган.

"Кузнинг биринчи ойидан бошлаб Энергетика вазирлигининг махсус штаби мутахассислари томонидан мавсумга олдиндан тайёргарлик кўрилаётгани боис мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида энергия таъминоти билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Аммо, бир нарсани тушунишимиз керакки, мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларининг 50 фоизигача 30-40 йил давомида фаолият юритган. Уларнинг жисмонан ва маънан эскирганлиги туфайли энергоблокларнинг ишдан чиқишига олиб келмоқда. Бу эса электр станцияларининг айрим энергия блоклари фаолиятида узилишлар юз беради", дейди Элмира Бекмуродова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вазирлик электр ва газ таъминотидаги узилишлардан тўлиқ хабардор эканлиги ва хавотирдалиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?