Вазир Шерзод Кудбиев: “Ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни аниқ тушуниб олиш жоиз”

Архив фото
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни тушунтириб берди:
“Ҳашар халқимизнинг қадимий урф-одатларидан ҳисобланади. Қўни-қўшни, қариндошлар ёки бир маҳалла аҳлининг уй қуриш, боғ барпо этиш ёки кўча-кўйни тартибга солиш учун бирлашиш амалиёти халқимиз маданиятининг бир қисми саналади. Ҳашар – ҳар доим байрам, ўзаро кўмаклашиш, қийинчиликлар қаршисида жипслашиш ва биргаликда уларни енгиб ўтишидир.
Лекин, масалан, эрта тонгдан шифохона ёки мактаб ходимларини уларнинг розилигини сўрамасдан автобусга солиб, автойўллар бўйидаги ҳудудларни супуришга олиб кетиш – бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир. Ундан ҳам ёмони бу каби “ҳашарлар”да қатнанишдан бош тортгани учун ходимларга нисбатан ишдан бўшатиш даражасигача интизомий чоралар кўрилишидир.
Ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни аниқ тушуниб олиш жоиз. Ҳашар – ўзаро ихтиёрий кўмаклашиш ва байрамдир. Мажбурий меҳнат – бирор жазо қўллаш таҳдиди остида иш бажаришдир”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг