“Вақф” кўмагида хайрли ишлар давом этмоқда

16:06 30 Ноябрь 2021 Жамият
351 0

Фото: «Халқ сўзи»

Юртимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган моддий кўмакка муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиш, диний таълим муассасаси устоз-толиблари билан учрашиш, бир сўз билан айтганда, “Вақф кўмаги” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Қашқадарё вилоятида бўлди.

Ташриф давомида кўплаб хайрли ишлар қаторида касб-ҳунарга эга, бироқ турли сабаблар туфайли ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 25 нафар хотин-қизга тикув машинаси, 5 нафарига қандолат печи туҳфа қилинди.

– Қамаши туманидаги Лангар ота зиёратгоҳини ободонлаштириш мақсадида фонд ҳисобидан 100 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди,– дейди Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят филиали раҳбари Бурхон Эшмуродов. – Хайрия тадбири доирасида Косон туманидаги Зулфиқор ота қишлоғида 2 та артезиан қудуғи қуриш учун эса 118 млн. сўм ажратиш белгиланди. Артезиан қудуғи ишга тушгач, қишлоқдаги 300 та хонадон ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

Яҳё Абдураҳмонов Китоб туманидаги “Хўжа Бухорий” мадрасасида ўтказилган “Ҳадис, Фиқҳ, Ақоид” танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?