Вакцина олган талабаларга контракт тўлови учун 10 фоиз чегирма берилади

16:22 29 Сентябр 2021 Жамият
1219 0
Коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам контракт тўлови учун 10 фоиз чегирма берилади.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига  бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер