Вадим Абрамов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди

13:43 09 Август 2022 Спорт
554 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 9 август куни «Динамо» ПФКда клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоанинг Суперлигадаги қониқарсиз натижалари сабабли Андрей Шипилов ўз аризасига биноан клуб билан дўстона хайрлашгани маълум қилинди. Клуб раҳбарияти ва ҳомийлари янги бош мураббий сифатида таниқли мутахассис, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Вадим Абрамов таклиф этилганини эълон қилиб, футболчиларга расман таништирилди.

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ҳозирга қадар «Трактор», «Локомотив», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Вадим Карленович 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер