Vacancy.argos.uz портали орқали вакант лавозимлар бўйича 100 мингга яқин танлов эълон қилиниб, уларга 1 157 338 нафар номзод ҳужжат топширган

17:48 12 Октябр 2022 Жамият
557 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳужжатларни қабул қилиш фақат электрон тарзда амалга оширилади.

Вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар:

— ҳар бир номзоднинг вакант лавозимга малака талабларига мослигини ўрганиш;

— тест орқали унинг билим даражасини синовдан ўтказиш;

— ассесмент шаклидаги суҳбат жараёни босқичларидан иборат.

Портал орқали жорий йилнинг 10 октябрь ҳолатига, республиканинг 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралари ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд вакант лавозимлар бўйича жами 100 мингга яқин танлов эълон қилиниб, ушбу вакант лавозимларга жами 1 157 338 нафар номзод томонидан ҳужжат топширилган.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп танловлар Ёшлар ишлари агентлиги тизимида — 14 997 та, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимида — 10 562 та, Давлат солиқ қўмитаси тизимида — 10 247 та, Молия вазирлиги тизимида — 8 423 та, Халқ таълими вазирлиги тизимида — 5 847 та ўтказилган.

Якунига етган танловлар бўйича 41 158 нафар малакали номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?