V Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медаль қўлга киритилди

14:59 07 Август 2022 Спорт
272 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

   Ўзбекистон делегацияси V Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзининг биринчи олтин медалини қўлга киритди.
   Велотрекнинг очколар пойгаси йўналишида ўтган баҳсда ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг яхши натижа билан чемпионликни тантана қилди.

  Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

    Шунингдек, мазкур йўналишда старт олган бошқа бир вакиламиз Янина Кускова яна бир кумуш медалга сазовор бўлди. У кечаги баҳсларда ҳам кумуш медаль соҳибасига айланган эди.
   Шу тариқа, V Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 5 тага етди: 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза.

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи» 

  Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер