Узумчилик ва виночилик соҳаси янада ривожланади

Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида “Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Париж, 2001 йил 3 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланган эди. Жорий йил 26 август куни Президентимиз томонидан мазкур ҳужжат имзоланди ва матбуотда эълон қилинди.
Айтиш жоизки, 1924 йилда ташкил этилган Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти узум етиштириш, вино тайёрлаш ва вино маҳсулотлари асосида ичимликлар ишлаб чиқариш соҳасида илмий-техник хусусиятга эга ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Ҳозирги вақтда мазкур ташкилот жаҳонда узум ва вино маҳсулотларининг 85 фоизини таъминловчи 47 та иштирокчи давлатни бирлаштиради.
2018 йил 23 ноябрь куни Пунта-дель-Эсте шаҳрида бўлиб ўтган ХУВТ Бош ассамблеянинг 16-сессиясида Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлиши тўғрисида расман эълон қилинди. Шу тариқа Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг қирқ еттинчи аъзосига айланди.
Ўзбекистон томонидан Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг ратификация қилиниши қуйидаги мақсадларга хизмат қилади:
– ташкилотга аъзо мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўзаро ахборот ва мутахассислар алмашинувини, ҳамкорликдаги лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш;
– узумчилик ва виночилик тармоғини ривожлантириш, жаҳон бозорида харидоргир сифатли ва рақобатбардош узум, вино, узумдан тайёрланган ичимликлар, майиз ва бошқа узумчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишнинг илғор технологияларини жорий этиш;
– ушбу тармоқларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш орқали мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва модернизация қилишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш имкониятларини янада кенгайтириш;
– миллий брендни хорижий бозорларда илгари суриш ҳамда экспорт улушини ошириб бориш ва барқарор ўсишини таъминлаш, маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда мунтазам равишда ўтказилишини жорий этиш.
Мухтасар қилиб айтганда, ушбу Қонун узумчилик ва виночилик соҳасини ривожлантиришга оид бир қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, хусусан маҳсулотни қайта ишлаш ҳамда сотишнинг илғор технологияларини жорий қилиш, экспорт салоҳиятининг барқарор ўсишини таъминлаш, соҳани бошқаришнинг самарали тизимини яратиш имконини беради.
Баҳодир ТАЖИЕВ,
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги
масалалари ва экология қўмитаси раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг