Uzinfocom устав капиталидаги давлат улуши UMSʼга берилади

Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ:
“UZINFOCOM”нинг устав капиталидаги давлат улуши камида 51 фоизга оширилади;
кейинчалик “UZINFOCOM”даги давлат улуши “Universal Mobile System” (UMS) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.
“Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича қарорлар уларни амалга оширишнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади.
UMS ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.
Давлат органларига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ўз маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади.
UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади.
Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMSга ер участкалари аукционсиз берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг