Uzbekistan Airways: Тошкент – Термиз авиақатнови вақти ўзгартирилди

11:41 04 Июль 2022 Жамият
326 0

«Uzbekistan Airways» АЖ Термиз халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли шамол, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, фақат 2022 йил 4 июль кунги HY065 Тошкент – Термиз қатнови вақти 07:40 дан 12:10 га кўчирилди. 

Шу муносабат билан, HY066 Термиз – Тошкент қатнови вақти ҳам мажбурий кўчирилади.

"Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз" дейилади «Uzbekistan Airways» ахборотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер