Uzbekistan Airways Sales бош офиси кассалари август ойи сўнгига қадар кечки 21:00 гача хизмат кўрсатади

14:36 07 Июль 2022 Жамият
569 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова маълум қилди.

Тошкентда жойлашган авиачипталар сотуви бўйича Uzbekistan Airways Sales бош офиси 2022 йил 5 июлидан август ойи сўнггига қадар ёзги иш жадвалида ўтди. Энди Uzbekistan Airways Sales филиали ҳар куни соат 09:00 дан кечки 21:00 гача фаолият кўрсата бошлайди. Бу эса хизмат кўрсатилувчи йўловчилар сонини 20-25% га оширади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, ҳозирда марказий сотув офиси кунига 600 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Маълумот учун авиакомпаниянинг марказий Uzbekistan Airways Sales филиали, Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳ кўчаси 51 уйда жойлашган.

Ўзбекистон Республикасининг вилоятларида истиқомат қилувчи йўловчилар эса маҳаллий аэропорт ҳудудида жойлашган авиакассалар ёки авиакомпания тармоғига кирувчи агентлардан авиачипта харид қилишлари мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб Uzbekistan Airways АЖ нинг:

— Тошкент шаҳрида 169 та

— Тошкент вилоятида 3 та

— Жиззах вилоятида 2 та

— Самарқанд вилоятида 37 та

— Бухоро вилоятида 22 та

— Навоий вилоятида 1 та

— Фарғона вилоятида 20 та

— Наманган вилоятида 23 та

— Андижон вилоятида 19 та

— Қашқадарё вилоятида 4 та

— Сурхондарё вилоятида 12 та

— Хоразм вилоятида 28 та

— Ҳамда Қорақалпоғистон республикасида 11 та, жами бутун республика бўйлаб 351 та агентлар фаолият юритмоқда.

Авиакомпания йўловчилари учун бугунги кунда авиачипта харид қилишнинг бир неча турлари таклиф этилмоқда, булардан бири марказий авиакасса, агентлар тармоғи ҳамда аэропорт ҳудудида жойлашган авиакассадан, авиакомпания расмий сайти www.uzairways.com дан 3% чегирма билан авиачипта харид қилиш, click, payme ёки телеграм ботдан ҳам чипта сотиб олиш мумкин.

Шуни яна қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига эълон қилинган 50% чегирмалар ҳали ҳамон амалда.

Бугунги кун ҳолатига ушбу чегирмадан 2158 та авиачипта харид қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер